ДОРЕ (Dore) Гюстав (1832.6.1, Страсбург — 1883.23.1, Париж) — француз график рассоми, иллюстрация устаси. Доре ижоди камолотида О. Домье санъатидан илхрмланган. Романтик хусусиятга эга бўлган жўшқин тасвирий, ҳажвий иллюстрациялари, ҳаётий қизиқ воқеалар, енгил юморли асарлари билан ҳикоянавис уста рассом сифатида шуҳрат қозонган. Ф. Рабле («Гаргантюа ва Пантагрюэль», 1854), О. Бальзак («Қизиқ ҳикоялар», 1855 — 56), Данте («Илоҳий комедия», 1861), Сервантес («Дон Кихот», 1862— 63) ва б. асарлари, Инжил (1864—66)га ишлаган расмларида Доренинг ниҳоятда бой хаёлоти ва ўзига хослиги намоён бўлган. Маиший жанрда асарлар яратган («Кўприкдаги қашшоқлар. Лондон», 1873 ва б.), ҳайкалтарош сифатида ижод қилган (А. Дюма ёдгорлиги, бронза, 1882 ва б.).