ДОВУДБЕК ДУҒЛАТ

ДОВУДБЕК ДУҒЛАТ, амир Довуд (14-а.) — Амир Темурнинг хос мулозими, сафдоши ва лашкарбошиси ва синглиси Қутлуғ Туркон отонинг эри. Соҳибқироннинг илк фаолияти даврида у билан елкама-елка турган, кўп жангларида катта жасорат кўрсатган. 1370 й. Амир Темур амир Ҳусайн устидан узилкесил ғалаба қозонганидан кейин Довудбек дуғлатга Самарқанд волийлигини ва девонбеги лавозимини берган. 1374 й. мартида Хоразмга, Жаҳонгир мирзога қайлиқликка Севинбека (Хонзода)ни келтиришга юборилган.