ДИСТОРСИЯ

ДИСТОРСИЯ (лот. distorsio — қийшайиш) — оптик системаларда ҳосил бўладиган тасвир нуқсонлари; бунда объект билан унинг тасвири орасида геометрик ўхшашлик бузилади. Дисторсия тасвирнинг ҳар хил қисми турлича чизиқли катталашиши натижасида ҳосил бўлади. Кўпинча, тасвирнинг чизиқли катталашиши ҳар бир нуқтасида ҳар хил бўлади. Шунинг учун тасвир аслига ўхшамай чиқади. Мас, Дисторсия хоссасига эга бўлган оптик системада квадратнинг тасвири бузилиб чиқиши мумкин. Дисторсия ҳодисаси кузатиш асбоблари ва оптик системаларда тасвир сифатига унча за-рар келтирмаса ҳам аниқ масалаларда ҳисобга олинади. Энг яхши фотоаппа-ратлар объективида Дисторсия 0,5% га яқин, аэросуратлар олиш учун ишлатиладиган объективларда тахм. 0,01% бўлади.