ДЕНГИЗ ЧЎЧҚАЧАЛАРИ

ДЕНГИЗ ЧЎЧҚАЧАЛАРИ (Cavia) – чўчқачалар оиласининг бир уруғи. Танасининг уз. 35 см гача, думи калта, ташқи томондан кўринмайди. Орқа оёқ панжаси 3 бармокли. 5—6 тури бор. Жан. Америкада ялангликларда учрайди. Ин ковлайди ёки бошқа ҳайвонлар жойини эгаллайди. Кечаси ва шомда озикланишга чиқади. Йил давомида кўпаяди, 1—4 бола туғади. 8 йилга яқин яшайди. Денгиз чўчқачалари (С. porcellus) ни инклар хонакилаштиришган (гўшти ейилган). Европага денгиз ортидан келтирилганлиги туфайли Денгиз чўчқачалари деб атала бошлаган. Лаб. ҳайвонлари. Катта-кичиклиги, юнгининг ранги ва тузилиши билан бир-биридан фарқ қиладиган бир қанча зотлари бор.