ДЕМАГОГИЯ

ДЕМАГОГИЯ (юн. demos — халқ ва ago — бошлайман) — фактларни атайлаб бузиб кўрсатиш, ёлғон-яшиқ ваъдалар бериш ва тилёғламалик қилиш йўли билан алдаш; ғаразли, кўпинча сиёсий мақсадларни яширган ҳолда баландпарвоз муҳокама юритиш.