ДЕЛЬТА-ЁҒОЧ — пресслаб ва елимлаб тайёрланадиган қатқат ёғоч. Қайин дарахтидан йўниб олинган юпқа тасмага фенол ёки креозол формальдегид смоласи шимдириб, 100—175 кг. куч/см2 босим остида 120—150° т-рагача қиздириб тайёрланади. Д.-ё. 1 — 12 мм қалинликда тахта, 15—300 мм қалинликда плита кўринишида ишлаб чиқарилади. Бу плиталарнинг мустаҳкамлиги ва эластиклигини ошириш учун металл тўр, зар, резиналанган мато ва б. билан арматураланади. Смолага графит ва мой қўшиб антифрикцион хоссаси яхшиланади. Д.-ё. кимёвий реагентлар таъсирига чидамли, электр изоляция, механик ва б. хоссалари юкрри материал.