ДЕЙТРОН

ДЕЙТРОН (дейтон) — водород изотопи (дейтерий) ядроси; 2Н, D ёки d билан белгиланади. Атом ядролари ичида энг оддийси, икки нуклон (1 протон ва 1 нейтрон) дан тузилган. Дейтроннинг масса сони – 4 = 2, заряди Z= 1. Массаси 2,014102 атом массаси бирлигига тенг; нуклонларнинг боғланиш энер-гияси Е6ог = 2,22452±0,00010 МэВ, электр моменти (2,738+0,014)-Ю-27 см2, магнит моменти ц=0,857411±0,000019 ядро магнетонпгрн, тўла спини j=ҳ. Протон ва нейтронни Дейтронда ядро кучлари тутиб туради, боғланиш энергияси кичик, шунинг учун Дейтрон хоссаларини ўрганиб, бошқа ядроларнинг хоссалари ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. Ядро рекцияларида кўплаб қўлланилади.