ДЕЙВИС ДЕНГИЗИ — Ҳинд океанининг Антарктида соҳилларидаги чекка жан. қисми, 87° ва 98° шқ. у. оралиғида. Майд. 21 мингкм2. Энг чуқур жойи 1369 м. Йил давомида музлар билан қопланиб ётади. Шурлиги 33—33,5 %с. Денгиз соҳилида РФнинг Мирний ст-яси жойлашган. Денгиз 1912 й. да Австралия экспедицияси томонидан очилган ва кема капитани Ж. К. Дейвис номи билан аталган.