ДЕВОРЗАНЛИК

ДЕВОРЗАНЛИК — пахса, гувала, ғишт, тошдан девор уриш касби. Шу касб б-н шуғулланувчи уста деворзан ёки деворкаш деб аталади. Деворзанлик касби Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўтмишда жуда кенг тарқалган бўлиб, авлоддан-авлодга, устадан шогирдга ўтиб келарди. Х°3 – ғишт терувчилик касби Деворзанликнинг янги, замонавий шакли бўлиб, бунга махсус ўргатилади, ўқитилади. Деворзанлик хусусий уйлар қуришда ҳозир ҳам асқотади.