ДЕАЭРАТОР (де… ва аег — ҳаво) — сувни унда эриган (жиҳозларни занглатадиган) кислород ва карбонат ангидридцгм тозалайдиган аппарат. Термик, кимёвий, десорбцион ва б. хиллари бор. Термик (иссиқлик) Д. да зарарли газлар сувни иситиш вақтида чиқиб кетади. Кимёвий Деаэраторда натрий сульфитдан фойдаланилади. Десорбцион Деаэраторнинг иши сорбция (газ, буғ ва эриган моддаларнинг қаттиқ жисм ёки суюкликда ютилиши) га тескари жараён (де-сорбция) га асосланади. Буғ генерато-pura бериладиган таъминлаш сувини ва иссиқлик тармоғига юбориладиган қўшимча сувни тозалаш (деаэрациялаш) учун Деаэратор иссиқлик электр ст-я (ИЭС—ТЭЦ)ларига, энергетика қурилмаларига, кичикроқ қозонхоналарга ўрнатилади.