ДАШТИ КАВИР — Эрон тоғлигининг шим.-шарқидаги чўл. Уз. қарийб 500 км, эни 250 км чамасида. Майд. 55 минг км2. Бал. 600—800 м ли қатор берк ботиқдан иборат. Ботиқларда тақирлар, шўрхоклар, қуриб қоладиган шўр ботқоқликлар ва кўллар бор. Кўп қисмида ўсимлик деярли ўсмайди. Ёзда ер юзаси қалинлиги бир неча см ли оппоқ туз қатлами билан қопланади. Баҳорги намгарчиликда бу ерларда юриб бўлмайди. Чўлнинг шим. чеккасида йирик воҳалар бор.