ДАСТМОЯ

ДАСТМОЯ — майда савдо муомаласида амал қилувчи айланма маблағ; савдо-сотиқ ишларида айлантириб туриладиган, фойда келтирадиган дастлабки асосий маблағ. Илгари косиблар қўлидаги айланма маблағ (хом ашё, материаллар олиш учун ишлатилувчи маблағ) ҳам Дастмоя дейилган. Товар-пул муносабати кенгайиб, айрим косиб ва майда савдогарлар бойиб кетса, улар қўлидаги Дастмоя йирик маблағ — капитал (сармоя)га айланади.