ДАРЛИНГ (юқори оқимида — Баруон) — Австралиядаги дарё, Муррей дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 2740 км. Ҳавзасининг майд. 650 минг км2 (баъзи маълумотларга кўра 410 минг км2). Нью-Ингленд тизмасининг ғарбий ён бағирларидан бошланиб, қуйи оқимида чала чўлдан оқади. Дарлинг серирмоқдарё, унга Пару, Уоррего, Маккуори ва б. ирмоқлар қуйилади. Дарёнинг сув сат-ҳи баъзан 6—8 м кўтарилади. Ўртача сув сарфи 42 м’/сек. Ёз ойларида қуйи оқими қуриб қолади ва ўзанида кўллар вужудга келади. Дарё тўлиб оққанда Бёрк ш. дан қуйи оқимигача кемалар қатнайди. Суғоришда фойдаланилади.