ДАРЁНИНГ ИККИГА АЙРИЛИШИ

ДАРЁНИНГ ИККИГА АЙРИЛИШИ, Дарёлар бифуркацияси — дарё ёки дарё водийсининг 2 тармоққа бўлиниши, улар кейинчалик бирлашмайди ва турли ҳавзаларга қуйилади. Дарёнинг иккига айрилиши кўпинча ясси сувайирғичларни ер устки сувлари ювиши натижасида вужудга келади; тўлинсув даврида бир ҳавзадан иккинчи ҳавзага сувнинг кўп қу-йилиши натижасида мавсумий Дарёнинг иккига айрилиши кузатилади. Дарёнинг иккига айрилиши айниқса Ориноко дарё системаси (Жан. Америка)да кузатилади.