ДАРЁ СУВЧАНЛИГИ

ДАРЁ СУВЧАНЛИГИ — дарёда муайян вақт (декада, ой, мавсум, йил, бир неча йил) давомида ўртача кўп йиллик кўрсаткичлар (норма)га нисбатан оқиб ўтган сув микдори. Дарё сувчанлиги абсолют (м3/с, л/с, км3/йил) ёки нисбий (нормага нисбатан % ёки модуль коэффициента) бирликларда ифодаланади. Дарё сувчанлиги ҳақида маълумот қ. х. ни сув билан таъминлаш системасидаги энг муҳим элементдир (қ. Агрометеорологии: хизмат кўрсатиш). Сувчанликнинг ўзгариши дарё ҳавзасининг сув ва иссиқлик балансини белгиловчи метеорологик омилларнинг даврийлигига боғлиқ. Дарё сувчанлигига ёғин микдори, унинг йиллар ва баландлик зоналари бўйлаб тақсимланиши; қуёш радианиясининг интенсивлиги; ҳаво ҳарорати; тупроқ қатламининг ҳолати ва б. омиллар таъсир этади. Бу омилларнинг мавсумий даврийлиги Дарё сувчанлигининг йил давомида ўзгаришига, йиллар бўйлаб даврийлиги эса турли сувчанлик йилларининг алмашинувига сабаб бўлади.

Ўрта Осиёда дарёлар, асосан тоғлардан бошлангани сабабли ҳавзанинг баландлиги ошган сари Д. с камайиб боради. Доимий музликлар ва қорликлар эриши ҳисобига ҳосил бўлувчи Дарё сувчанлиги турғун, ёмғирлардан ҳосил бўлувчи Дарё сувчанлиги с эса кўпроқ ўзгарувчан бўлади. Дарё йиллик оқимининг ўзгарувчанлиги вариация коэффициенти орқали (Cv) аникланади. Музлик-қорликларда ҳосил бўлувчи дарёлар (Вахш, Зарафшон) учун Cv-0,10—0,15, қорлик-музликлардан сув оладиган дарёлар (Чирчиқ, Норин, Кофарниҳон) учун 0,15—0,25, қорлик ва қор-ёмғирлардан тўйинадиган дарёлар (Оҳангарон, Келес) учун 0,25 ва ундан катта. Сой ва жилғаларнинг йиллик оқимлари учун Cv 1 дан ҳам катта бўлиши мумкин.

Оқим ҳосил қилувчи жараёнлар инерцияси туфайли турли сувчанлик-ка эга бўлган йиллар циклларга гуруҳланади. Серсув, ўртача сувли ва камсув цикллар мавжуд. Цикллар сувчанлик давомийлиги ва унинг ўртача кўрсаткичлардан оғиш катталигига қараб фарқланади. Mac, Амударёда 10 йиллик, Норин дарёсида 2—3 ва 10—11 йиллик, Чирчиқ дарёсида 5—6 йиллик даврийлик кузатилади. Сувчанлик бўйича экстремал йилларда музликқорлик ҳамда қорлик-музликлардан ҳосил бўлувчи дарёлар оқими нормадан 30% ва ундан кўпроқ, қор-ёмғир ҳамда ёмғирлардан тўйинадиган дарёлар оқими 50—60% фарқ қилади. Турли дарёлар оқимининг ўзгаришлари айрим йилларда ўзаро мувофиқ келиши ёки мувофиқ келмаслиги синхронлик ёки асинхронлик тушунчаси билан ифодаланади. Ўрта Осиёдаги Дарё сувчанлиги с ўзгаришларидаги максимал мувофиқлик сувчанлик бўйича экстремал йилларда кузатилади. Mac, сув энг кам бўлган 1974 й. да Амударё ва Сирдарё ҳавзасининг ҳамма ҳудудида оқим нормадан жуда кам бўлган. Турли ҳавзаларда Дарё сувчанлигининг ўзгариб туришидаги номувофиклик дарёларни ҳавзалараро оқизишии тақозо этади.

Тоштемир Бекмуродов.