ДАНДАНАКОН

ДАНДАНАКОН — Марв ш. дан 33 км жан.-шарқ (ҳоз. Тошработ шаҳарчаси ўрни)да ўрта асрлардан қолган шаҳар харобаси. Олд Осиёдан Жан.-Шарқий Осиёга борадиган қад. савдо йўли устида жойлашган. Археологик қазилма ва ёзма манбаларга қараганда, Данданакон 9 — 11-а. ларда анча ривожланиб, мустаҳкам иморатлар ва қалин мудофаа девори қурилган (10а.). Д. ёнида 1040 й. 23 майда Масъуд Ғазнавий билан салжуқ султони Тўғрулбек ўртасида бўлиб ўтган жанг тарихда машҳур (қ. Данданакон жанги). Мақдисий Данданаконда нақшлар (ўймакорлик, ганчкорлик) билан безатилган ҳашаматли бинолар борлигини ёзади. Данданакон салжуқийлар давлатининг ташкил топишида муҳим роль ўйнаган. 1158 й. да у ўғузлар томонидан вайрон қилингач, аста-секин ташландиқ ҳолга тушиб қолган.