ЧУ-ИЛИ ТОҒЛАРИ — Жан. Қозоғистондаги емирилган паст тоғли ўлка. Жан. шарқда Орқа Или Олатови, шим. ғарбда Бетпакдала билан туташади. Жан. шарқий қисми Айтов (энг баланд жойи 1800 м — Ч. И. т. нинг энг баланд қисми) деб номланади. Айтовнинг жан. ғарбий ён бағри тик, шим. шарқийси ётиқ. Унинг шарқида Қорауй платоси, шим. шарқида Хонтов жойлашган (энг баланд жойи 1200 м). Хонтовнинг шим. ғарбидаги емирилган паст тоғли Желтов Бетпакдалага туташади. Айтовнинг жан. даги Копии ботиғи уни Кандиктос тоғидан ажратиб туради. Чу-Или Тоғлари қадимий тоғлар бўлиб, замини, асосан, палеозой, усти мезокайнозой ётқизиклари (сланец, гранит, оҳактош, гипссимон жинслар, кумтошлар) дан ташкил топган. Қиши совуқ, ёзи қуруқ ва иссиқ. Янв. нинг ўртача траси —14°, —15°, июлники 23°—25°. Йилига 350—400 мм ёғин тушади, шим. шарқий ён бағрида 200—250 мм. Тоғларнинг қуйи қисмида чўл, сўнгра адир, юқори кисмида тоғ минтақаси мавжуд. Ён бағирлари чўлдашт ўсимликлари билан қопланган.