ЧУВАШИЯ, Чувашия Республикаси (Чаваш Республикаси) — Россия Федерацияси таркибидаги республика. Шарқий Европа текислигининг шарқида, Волга дарёсининг ўрта оқимида жойлашган. Майд. 18,3 минг км2. Аҳолиси 1 млн. 313,9 минг киши (2002). Пойтахти — Чебоксари ш. 21 туман, 9 шахар, 8 шаҳарча бор.
Давлат тузуми. Чувашия — республика. Республика раҳбари ва ижроия хркимият бошлиғи — президент. Олий ижрочи ҳокимият органи — Вазирлар Маҳкамаси. Олий қонун чиқарувчи ҳокимият органи — Давлат кенгаши.
Табиати. Волга дарёсининг ўнг соҳили Волга бўйи қирларидан иборат. Шим. шарқий қисми Чувашия платоси билан банд (бал. 175—227 м.). Платонинг Волгага қараган ён бағри тик тушган, шу қисмида жарлик кўп. Чап соҳили — Заволжье текислиги (бал. 50 — 70 м)да дўнгликлар, ботқоқ ва торфли ерлар бор. Фойдали қазилмалардан оҳактош, доломит, ёнувчи сланец, фосфорит ва б. бор. Иқлими мўътадил континентал; қиши совуқ, ёзи илиқ. Янв. нинг ўртача траси —12°, июлники 19°. Йиллик ёғин 450 мм. Дарёлари Волга ҳавзасига мансуб (Волганинг Чувашия ҳудудидан ўтадиган қисми уз. 127 км). Чувашияда чимли подзол ва сур тусли ўрмон тупроклари ҳамда ишқорсизланган қоратупроқлар тарқалган. Ҳудудининг катта қисми ўрмонли дашт зонасида, ўрмонлар (кўпроқ қайин, қарағай, эман, жўка ўсади) 32% майдонни эгаллаган. Ёввойи ҳайвонлардан қўнғир айиқ, бўри, тулки, тийин, ондатра, суғур, лось, енотсимон ит ва б. яшайди. Чувашияда Чаваш Вармане миллий боғи, Присура қўриқхонаси бор.
Аҳолиси, асосан, чувашлар (67,8%); рус, татар, мордва ва б. ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 60,6%. Давлат тиллари — чуваш ва рус тиллари. Диндорларнинг аксарияти православлар. Йирик шаҳарлари: Чебоксари, Новочебоксарск, Канаш.
Тарихи. Чувашия ҳудудида неолит даври охирида финугор қабилалари яшаган. 10-а. да Ўрта Волга бўйида дастлабки давлат — ВолгаКама Булғорияси ташкил топди. Бу давлат 1243 и. Олтин Ўрда таркибига қўшиб олинди. Чувашиянинг шим. қисмига келиб ўрнашган булғорлар билан финугор аҳолисининг аралашуви натижасида 15-а. га келиб чуваш халқи шаклланди. 15-а. бошида Олтин Ўрда парчаланиб кетди, чувашлар бошқа халклар билан бирга 15-а. 1ярмида вужудга келган Козон хонлиги таркибида бўлди. 1551 й. чувашлар Россия таркибига кирдилар. 1920 й. июнда РСФСР таркибида Чувашия мухтор вилояти ташкил этилди. 1925 й. 21 апр. да Чувашия АССРга айлантирилди. 1990 й. сент. да республика давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинди ва ҳоз. номини олди.
Хўжалиги. Ялпи маҳсулот таркибида саноат улуши 31,5%, қ. х. 18,5%, қурилиш 7%, транспорт 1,7%, савдо 10,9%ни ташкил этади. Асосий саноат тармоклари: машинасозлик ва металлсозлик (электроника жиҳозлари, тўқув станоклари, электр юклагичлар, трактор ва б. ишлаб чиқариш), кимё (заҳарли химикатлар, лок, буёк, и. ч.), енгил (жумладан, тўқимачилик), нефть кимёси, ўрмон, кора металлургия, ёғочсозлик ва целлюлозақоғоз, озиқ-овқат саноати. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Шумерля ш. да махсус автомобиллар зди, Чебоксарида приборсозлик, электроаппарат, электр приборлари, электроника ва механика, кабель здлари, микропайванд учун махсус асбоб, видеокассета ишлаб чиқариладиган зд, тўқимачилик машиналари, саноат тракторлари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариладиган здлар, ипгазлама, трикотаж ктлари, Мариинский Посад ш. да кабель зди, Канаш ш. да электр юклагичлар зди, Шумерля, Козловка ш. ларида автофургон ктлари бор. Йилига ўртача 7 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Чебоксари ГЭС ишлайди. Асосий саноат марказлари: Чебоксари, Новочебоксарск, Канаш, Алатирь, Шумерля.
Кх. гўштсут чорвачилиги ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган. Деҳкрнчиликда буғдой, жавдар, сули, зиғир, қанд лавлаги, картошка ва сабзавот етиштирилади. Боғдорчилик билан ҳам шуғулланилади. Кррамол, чўчқа, қўй боқилади; паррандачилик ривожланган.
Чувашияда темир йўллар уз. — 396 км. Муҳимт. й. тармоклари: Саранск—Канаш — Чебоксари, Москва—Арзамас— Канаш — Козон. Автомобиль йўллари уз. 4424 км. Асосий автомагистраллари: Нижний Новгород—Чебоксари—Козон, Ульяновск—Чебоксари—ЙошкарОла. Волга ва Сура дарёларида кема қатнайди. Асосий даре портлари: Чебоксари ва Новочебоксарск. Чебоксарида халкаро аэропорт бор.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 1990-й. лар охирида қар 10 минг аҳолига 43 врач тўғри келди. 20 дан ортиқ санаторийкурорт ва б. дам олиш муассасалари бор. Чувашия даги 715 умумий таълим мактабида 210 минг, 26 ўрта махсус ўқув юртида 20,4 минг ўқувчи, 3 олий ўқув юрти (Чувашия университети, қ. х. академияси, пед. институти)да 18,8 минг талаба таълим олади. Чувашияда миллий академия, тармоқ и. т. институтлари фаолият юритади. 700 дан зиёд кутубхона, бир канча клуб муассасаси ва киноқурилма, Чебоксарида улкашунослик музейи, 750 га яқин тарихий ва маданий ёдгорликлар, Ибреси этн. музейи (очиқ) бор. Чуваш ва рус тилларида газ. ва жур. нашр этилади. Маҳаллий радио ва телевиден иеси чуваш ва рус тилларида эшиттириш ҳамда кўрсатувлар олиб боради.
Адабиёти 19-а. нинг 2ярмида вужудга келган. Унгача бой фольклор (эпик қисса, тарихий ва маиший қўшиқлар, эртак, афсоналар) мавжуд бўлган. 19а. ўрталаридан биринчи чуваш тарихчи ёзувчиси, фольклорчи ва этнограф С. Михайлов ижод қила бошлаган. 19-а. нинг 70-й. ларида маърифатпарвар Н. Я. Яковлев (1848—1930; 1872 й. «Чувашлар учун алифбе» яратган)нинг халқ ижоди асосида яратган асарлари чуваш миллий адабиётининг шаклланишида муҳим роль ўйнади. Унинг дастлабки арбоблари М. Фёдоров, И. Юркин. 20-а. нинг бошлари ва фуқаролар уруши даврида сатирик ва драматург М. Акимов, демократ шоир К. Иванов, драматург ва композитор Ф. Павлов, шоирлар Н. Шубоссинни, Н. Шелеби, Т. Тимки, М. Сеспель самарали ижод қилдилар. 20—30-й. ларда С. Фомин, С. Эльгер, И. МаксимовКошкинский, М. Трубина, П. Осипов, П. Хузангай, Л. Агаков, Я. Ухсай, Н. Ильбеков ва б. нинг асарлари юзага келди. 2-жаҳон уруши йиллари чуваш ёзувчилари томонидан ватанпарварлик руҳидаги асарлар яратилди (М. Уйпнинг «Солдатнинг онаси» достони, 1943; Л. Агаковнинг «Партизан Мурат» қиссаси, 1943). Урушдан кейинги ва 50 — 70-й. ларда чуваш адабиётида халқнинг жанг майдонидаги ва тинч қурилиш давридаги меҳнат қаҳрамонлиги ўз ифодасини топди (П. Хузангайнинг «Улкан қалб» достони, Н. Терентьевнинг «Тўлқинлар қирғоққа урилади» пьесаси, А. Артельев, С. Аслан, К. Турхан, А. Емельянов, Г. Краснов ва б. нинг насрий асарлари, Ю. Семёнов, А. Галкин, Г. Ефимов ва б. нинг шеърлари). 1934 й. Чувашия ёзувчилар уюшмаси ташкил этилган.
Меъморлиги ва тасвирий санъати. Чувашия ҳудудидан палеолит даврига мансуб қароргохларнинг қолдиқлари, қўрғонларнинг харобалари, 10—11-а. ларда Волга бўйи булғорлари яшаган жойлар (Тигашево қишлоғидаги қалъа, Була, Цивиль ва Сура дарёлари ҳавзасидаги қишлоқ ва б.) топилган. Чувашия Русь давлатига қўшилгач (16-а. ўрталари), аҳоли пунктлари (Алатирь, Чебоксари, Ядрин) қуриш бошланди; улар астасекин шаҳарларга айлантирилди. Шаҳарларда турли хил иншоотлар (жумладан, Чебоксаридаги Введенский собори, 1657; 17—18-а. ларда бунёд этилган турар жой бинолари) барпо этилди. 19-а. нинг 2ярмидан қишлокларда рус халқ меъморлиги таъсири кўзга ташланади. Ҳоз. даврдаги йирик иншоотлар; қ. х. институти (1957; меъмор Е. Калашников), Ч. мусиқалидрама театри (1961, меъмор А. Максимов), «Электрчи» маданият саройи (1964, меъмор А. Корольков), савдо маркази (1982, меъмор М. Кудрявцев ва б.), ҳаммаси Чебоксари ш. да.
Чувашияда қадимдан халқ амалийбезак санъати (нақш билан безаб мато тўқиш, каштадўзлик, ёғоч ўймакорлиги, мунчоқлардан буюм тайёрлаш, кашта билан безаб кийим тикиш) ривож тоган. 1920-й. лардан рассомлик (М. Спиридонов, Н. Сверчков, Ю. Зайцев), ҳайкалтарошлик Г. С(пиридонов) пайдо бўла бошлади. Рассомлардан Н. Овчинников, Н. Карачарсков, Р. Фёдоров, П. Григорьев, В. Турин, графиклардан В. Агеев, Б. Емельянов, ҳайкалтарошлардан Ю. Ксенофонтов машҳур. 1933 й. дан Чувашия рассомлар уюшмаси мавжуд. Мусиқаси. Чуваш халқ қўшиқлари, асосан, бир овозли ва пентатоникага асосланади. Мусиқа асбоблари: шахлич (қамишнай), шапар ва сарнай (волинкалар), кёсле (гусли), вархан ва палнай (тилли), ханкарма (бубен); кейинчалик скрипка ва гармон ҳам урф бўла бошлади. Чувашияда профессонал мусиқа 1920-й. лардан вужудга келди. Ф. Павлов, С. Максимов, В. Воробьев, Г. Лисков биринчи чуваш композиторларидир. Вокал, вокалсимфоник, симфоник мусиқа, саҳна мусиқа жанрларини ривожлантиришга Ф. Лукин, Г. Хирбю, Г. Лебедов, А. Тогаев, Ф. Васильев ва б. салмоқли ҳисса қўшдилар. Ижрочилар ўртасида хонандалар И. Васильев, А. Токсина, А. Казакова, Т. Чумакова, М. Денисов, дирижёрлардан Ф. Лукин, Г. Лебедев, А. Орлов-Шузьм машҳур. Чувашияда Чуваш мусиқали театри (1959), филармония (1936), ашула ва рақс ансамбли (1924), Чуваш радио ва телевидениеси хори (1943) фаолият кўрсатади. 1940 й. Чувашия композиторлар уюшмаси тузилган.
Театри. Биринчи чуваш профессионал театри 1918 й. Козон ш. да тузилган ва Чуваш Кучма театри деб номланган. Бу театрнинг ташкил топиши миллий драматургиянинг ривожланишига сабаб бўлди. Унинг саҳнасида биринчи чуваш пьесалари — М. АкимовАруйнинг «Бевақт ўлим», Ф. Павловнинг «Судда» пьесалари қўйилди. 1920 й. Чуваш кўчма театри Козон ш. дан Чебоксарига кўчирилди (1933 й. дан академик театр, 1959 й. дан К. В. Иванов номидаги Чуваш мусиқали драма театри). 1969 й. ундан Мусиқа театри ажралиб чиқди, драма жамоаси эса К. В. Иванов номидаги Чуваш академик драма театри деб номланди. Бу театрда турли даврларда миллий драматурглар П. Осипов, Р. Ржанов ва б. халклар классикларининг пьесалари саҳналаштирилди. Театр актёрларидан А. Ургалкин, В. Кузьмина, В. Родионов, В. Яковлев, Л. Родионов ва б. машҳур. Чувашияда, шунингдек, Рус драма театри (1922), ёш томошабинлар театри (1933), қўғирчоқ театри (1943) (ҳаммаси Чебоксари ш. да), бошқа шаҳарларда театрлар бор.