ЧОПАР

ЧОПАР — отлиқ хабарчи. Ўтмишда Шарқда, хусусан, Ўрта Осиёда давлат аҳамиятига молик ва шошилинч хабарларни етказувчи отлиқ. Чопар ҳоким, вилоят беклари ёки ҳодиса содир бўлган жойнинг оқсоқоллари томонидан тайинланган. Кўпинча Чопарлар муҳим хабарларни эстафета тариқасида етказганлар. Чопарлар учун йўл устидаги манзилгохлар (работ, бекат, ём)да махсус от, улов ажратилган.