ЧОЛҒУЛАШТИРИШ

ЧОЛҒУЛАШТИРИШ — мусиқий ижод тури; мусика асарини муайян чолғу ансамбль ёки оркестр (оркестрлаш) таркиби ва ижросига мўлжаллаб мослаштириш. Чолғулаштириш жараёнида композитор чолғулар хусусияти ва ифодавий имкониятлари, шунингдек, асарнинг бадиий мазмунидан келиб чиққан ҳолда овоз йўлларининг қайси созда ижро этилишини белгилайди. Чолғулаштириш янги асарни ижод этиш пайтида қамда мавжуд асарни бошқа мусика жамоаси ижросига мослаштириш (аранжировка) жараёнида намоён бўлади. Чолғулаштириш махсус мусика ўқув юртларида ихтисослашган фан сифатида ўқитилади.