ЧОЙДОШЛАР

ЧОЙДОШЛАР (Theaceae) — икки уруғпаллали усимликлар оиласи. Доим яшил дарахт ёки буталардан иборат. Барглари оддий, четлари текис ёки тишли, биринкетин жойлашган. Ёнбаргли, баъзан ёнбаргсиз. Гуллари тўғри, икки жинсли ёки айрим жинсли. Косачабарглари 5—7 та, тожбарглари 5 та, баъзан 4 та. Меваси кўсакча ёки камданкам резавор. Ҳашаротлар, баъзан шамол ёрдамида чангланади. Чойдошларнинг 30 туркуми, 400 тури маълум, тропик ва субтропик мамлакатларда усади. Чой ва камелия туркуми катта аҳамиятга эга.