ЧИҒИРИҚ

ЧИҒИРИҚ — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманид&тя шаҳарча. 1957 й. 2 фев. да ташкил этилган. Тошкент ш. дан 32 км жан. да. Тошкент—Оҳангарон— Ангрен т. й. ёнида. Яқин т. й. станцияси — Тўйтепа. Аҳолиси 2880 киши (2004). Чиғириқда Навоий кончиликметаллургия ктига қарашли бойитиш цехи, алоқа бўлими, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий таълим мактаби, кутубхона, тиббий амбулатория ва б. бор.