ЧИТИР

ЧИТИР (Strigosella) — бутгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, бегона ўт. Ўзбекистонда тукли Читир (S. trichocarpa Botsch.) ва туркистон Ч. и (S.turkestanica (Litv.) Botsch.) турлари учрайди. Тукли Читир бўйи 560 см, пояси оддий ёки шохланган. Барглари бандли, эллипссимон, чети текис. Тўпгули шингил. Қўзоқлари 3—8 см. Апр. —майда гуллаб, уруғ беради. Тоғ ён бағирлари, сой бўйлари, шунингдек, суғориладиган далалар ва лалми ғаллазорларда бегона ўт сифатида ўсади.