ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ

ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ — Қашқадарё вилояшидяги туман. 1926 й. 29 сент. даташкил этилган. 1962 й. да Яккабоғ туманига қўшилган. 1964 й. 22 фев. да қайта ташкил этидди. Шаркдан Шахрисабз, Китоб, жан. шаркдан Яккабоғ, жан. дан Камаши, ғарб ва жан. гарбдан Карши, Косон туманлари, шим. дан Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Нуробод туманлари билан чегарадош. Майд. 2,84 минг км2. Аҳолиси 270 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Чирокчи), 20 қишлоқ фукаролари йиғини (Дам, Додиқ, Жар, Кўкдала, Лангар, Мирзатўп, Охунбобоев, Пахтаобод, Торжилға, Уймовут, Уйшун, Хумо, Чим, Чорвадор, Шуркудуқ, Эски Ангор, Янги Ҳаёт, КалкаMa, Кахрамон, Кумдарё) бор. Маркази — Чирокчи ш.

Табиати. Туман ҳудуди вилоятнинг шим. қисмида жойлашган. Рельефи текис чўл ва кирадирлардан иборат бўлиб, жан. ғарбдан шим. шарққа (Қоратепа тоғи) баландлашиб боради. Баландлиги текис чўл қисмида 400 — 600 м, адирда 700—900 м ва Зарафшон тизмасининг давоми бўлмиш Қоратепа тоғида 1200—1500 м. Дурсун қишлоғи ёнида табиий газ кони топилган. Иқлими кескин континентал. Йиллик ўртача тра 14,7°. Янв. нинг ўртача траси 2,7°, энг паст тра —20°. Июлнинг ўртача траси 28°, энг юқори тра 45°. Вегетация даври 220—230 кун. Йилига 368 мм, шарқида 400—500 мм ёғин тушади. Тумандаги экинлар Қашқадарё, Кумдарё, Оёқчидарё ва б. каналлардан сугорилади. Туманнинг жан. да Чимқўрғон сув омбори бор. Шим. тоғли зонада ўтлоқи, текислик қисмида типик бўз тупрокдар, оч бўз тупроқ, даре водийларида ўтлокиботқоқ тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан ранг, қарғаоёқ, қамиш, читир, каррак, буғдойиқ, янтоқ, кашкар беда, қорамуғ, қўзиқулоқ, оққурай, туяқорин ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан тулки, юмронқозиқ, қуён, каламуш, қўшоёқ, сичқон, эчкемар; қушлардан қирғовул, сўфитўрғай, чумчуқ, чуғурчиқ, зарғаддоқ ва б. бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус, украин ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 95,1 киши. Қишлоқ аҳолиси 252,5 минг киши, шаҳар аҳолиси 17,5 минг киши (2003).

Хўжалиги. Туманда 2526 йирик, ўрта, кичик корхона ва микрофирмалар, пахта тозалаш, ғишт здлари, гилам фкаси, МТП, қурилиш ташкилотлари, автокорхона, босмахона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 20 ширкат, 970 фермер, бўрдоқичилик хўжаликлари фаолият кўрсатади. Қ. х. пахтачилик, галлачилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади. Экин майдонларига пахта, дон, картошка, полиз, сабзавот, озуқа экинлари экилади. Туман жамоа ва шахеий хўжаликларида қорамол, қоракўл қўй, парранда боқилади. 174 умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 3 касбхунар коллежлари, марказий кутубхона ва унинг тармоклари, 18 клуб муассасалари, маданият ва истироҳат боғи ишлаб турибди. Касалхона, фельдшеракушерлик пунктлари, поликлиника, дорихоналар ва б. тиббий муассасалар бор.