ЧИЛИ СОЙЛИГИ — Тинч океаннинг жан. шарқий қисмидаги сойлик. Шарқда Чили нови, шим. ғарбда СалаиГомес ва Наска сув ости тизмалари, жан. ғарбда Ғарбий Чили тизмаси билан чегараланади. Шим. дан жанубга 1700 км га, шарқдан ғарбга 2400 км га чўзилган. Чуқ. 3500—4000 м, энг чуқур жойи 5537 м. Баъзи тизмаларнинг чўққилари сув юзасидан ороллар кўринишида кўтарилиб туради.