ЧЖАНЬГО

ЧЖАНЬГО (Курашаётган подшоликлар) — Хитойда Чжоу сулоласи даври (мил. ав. 403—221). Мамлакатда хукмронлик қилиш учун энг йирик подшоликлар ўртасида кураш кучайган. Шунингдек, бу давр мамлакатнинг тез суръатларда иктисодий, ижтимоий ва маданий тараққиёти билан ажралиб туради. Чжаньго даврида подшоликлар ўртасида олиб борилган урушлар Цинь империясининг барпо этилиши билан якунланган.