ЧЕТКАУСКАС Альгимантас Повилас

ЧЕТКАУСКАС Альгимантас Повилас (1931.24.4, Каунас) — график рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Каунас бадиий ўқув юртини (рангтасвир бўлими бўйича) тугатган (1950). 1956 й. дан Ўзбекистонда. 1958 й. дан «Рассом» ктида лойиҳаловчи рассом. «Жанговар калам» нашри ташкилотчиларидан. Четкаускас карикатура, плакат жанрларида, жур. безаги соҳасида йжод қилади, безовчи рассом сифатида безаш санъати ривожига ҳисса қўшди; кўп йиллар давомида Тошкент ш. ва унинг маркази (Мустакиллик майдони)ни байрамона безашга раҳбарлик қилди.