БЎЗТЎРҒАЙ (Calandrella rufescens) чумчуқсимонлар туркумининг тўрғайлар оиласига мансуб қуш. Ранги номига жуда мое, бошқа тўрғайлар каби сарғиш товланмайди. Шим. Африка, Жан.
Шарқий Европа ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистоннинг фақат чўл ва даштларида учрайди, асосан қумлоқларда, баъзан шўр ерларда яшайди. Тошлоқ ва тақир чўлларда учрамайди. Ерга уя солади, ёз бўйи 2 марта 3—5 тадан тухум қўяди. Тухумдан чиққан жўжаларини 9 кун давомида уясида, 10 кунгача уядан ташқарида боқади. Чигиртка, қўнғиз каби ҳашаротлар, баъзан дондун билан озиқланади. Дашт ва чўл шароитида зарарли ҳашаротларни кўплаб қириб, катта фойда етказади. Бўзтўрғайнинг 10 тача кенжа тури бор. Ўзбекистонда С. r.pispoletta кенжа тури учрайди.