БУРНОНИТ

БУРНОНИТ (француз минералоги Ж. Л. Бурнон номидан) — мураккаб сульфидлар кенжа синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи CuPbSbS3. Баъзан темир (5% гача) ва кумуш (3% гача) қўшимчалари бўлади. Ромбик системада кристалланади. Ранги пўлатсимон кулрангдан қорагача. Йўғон устунсимон ва ғилдираксимон қўшалоқликлар кўринишида. Мўрт. Қаттиқпиги 3 — 3,5. С. оғ. 5,7—5,9. Сўниқмис рудалари, пирит, халькопирит, галенит, сфалерит б-н бирга мисполиметалл, гидротермал конларининг мураккаб типларида учрайди. Бурнонит нурашга учраганда церуссит, малахит ва сурма охралари ҳосил қилади. Конлари Ўрта Осиё, РФ (Забайкалье ва б.), Австралия, Жан. Америка мамлакатларида бор. Ўзбекистонда Қурама (Қўшбулоқ олтин кони), Чатқол тоғларида (Устарасой висмут кони) ва жан. да (Хондиза полиметалл кон и) да учрайди. Бурнонитдан қўрғошин ва мис олинади.