БИКОВ Василий Владимирович

БИКОВ Василий Владимирович (1924.19.6, Витебск вилояти) — Белорус халқёзувчиси (1980). «Турналар нидоси» (1960), «Учинчи ракета» (1962), «Алп қиссаси» (1964), «Уликлар оғриқни билмайди» (1966), «Тонггача омон бўлсак» (1973) повестлари Белоруссиядаги партизанлар ҳаракати ва урушга бағишланган. Буларда ўша давр кишиларининг қисмати акс этган. Биков «Бахтсизлик аломати» (1982), «Карьер» (1986), «Туманда» (1987) асарларида яккаланиб қолганлар такдирининг фожиавийлиги тўғрисидаги мушоҳадаларини давом эттиради ва уларга тарихийлик нуқтаи назаридан янада кенгроқ кўламда назар ташлайди.