БЕЛТОВ ТОҒЛАРИ — Қулжуқтов тоғларининг ғарбий давоми. Марказий Қизилқумда. Энг баланд жойи 495 м. Б. т. девон даврининг оҳактошларидан, ўқ қисмн эса интрузив жинслардан ташкил топган. Қизилқумдаги бошқа тоглар каби герцин орогенезида бурмаланган. Белтов тоғларида карст ҳодисаси кенг тарқалган. Сувайирғич қисми ясси. камроқ ўйилган, ён бағирларида қуруқ сойлар бор. Графит топилган.