МУСАЙЯБ ибн ЗУҲАЙР

МУСАЙЯБ ибн ЗУҲАЙР — Араб холифалигининг Хуроеондаги ноиби (779 — 780). Ноиблик маркази Марв ш. бўлган. Гардизийнинг ёзишича, Муқанна қўзтлонини бостиришда қатнашган. Мусайяб ибн зуҳайр ибн 3. Хуросонда 8 ой ноиблик қилиб, маж-бурий хирож солиғини оширган. Раият ундан норози бўлиб халифа Махдийга шикоят қилишгач, вазифасидан олинган. Мовароуннаҳрда пул ислоҳоти ўтказиб унинг номи билан аталувчи қадри паст мусайябий дирҳам тангалари зарб этган. Бу дирҳамлар мис ва рух қотишмасидан тайёрланган.