МОҲЕНЖО-ДАРО (синдхи тилида — ўликлар тепалиги) — Хараппа мадани-яти (Покистон)нинг асосий марказларидан бирининг харобаси (мил. ав. 3 — 2-минг йилликлар). Синднинг марказий шахри. 1922 й. да ҳинд археологи Р. Ба-нержи очган. Кейинчалик инглиз археологлари Ж. Маршалл, Э. Маккей ва Р. Уиллер томонидан текширилган.
М.-Д. йирик ҳунармандчилик ва савдо маркази бўлган, металл ва тошга ишлов бериш, кулолчилик тараққий этган. Унда умумшаҳар канализацияси ва сув таъминоти тизими бўлган. Уйлари пишиқ ғиштдан 2—3 қават қилиб қурилган. Қазишлар М.-Д. Қад. Ҳиндистон, Миср, Месопотамия билан бир қаторда қад. маданият ўчоғи бўлганлигини тасдиқлайди. М.-Д. ни ўрганиш асосида Хараппа маданиятининг асосий босқичлари ва унинг характерли белгилари аниқланди.
Ад.: Маккей Э., Древнейшая культура долины Инда, пер. с англ., М., 1951