МОСКВА — РФ пойтахти, Москва вилояти маркази, федерал ахамиятидаги шахар. РФнинг йирик сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий маркази. Москвада Россия Федерацияси Президента, Федерал Мажлис, РФ ҳукумати, Конституцией Суд, Олий Суд, Олий арбитраж суди, РФ Прокуратураси қароргоҳлари жойлашган. 10 маъ-мурий округга (Марказий, Шарқий, Жан.-Шарқий, Жанубий, Жан.-Ғарбий, Ғарбий, Шим.-Ғарбий, Шимолий, Шим.Шарқий ҳамда Зеленоград ш.) бўлинган. Шаҳар чегараси, асосан, Москва ҳалқа автомобиль йўлидан ўтади. Майдони (М. мэриясига карашли бўлган Зеленоград ва б. аҳоли пунктларидан ташкари) 994,0 км2, шу жумладан, Москва ҳалқа автомобиль йўли доирасида 878,7 км2. Аҳолиси 8305,0 минг киши (2001; М. шаҳар маъмуриятига қарашли аҳоли пунктлари б-н 8600 минг киши)дан зиёд. Россиянинг Европа қисмида Смоленск-Москва қирлари, Ока-Москворецк текислиги ва Мешчёра пасттекислиги туташган жойда, Ока ва Волга дарёлари орасида, Москва дарёси соҳилларида жойлашган. Шаҳар ҳудудининг асосий кисми 120 м баландликда, кенг тарқалган қайирлар ва қайир усти террасаларига эга бўлган Москва дарёси ва унинг ирмоклари (Яуза, Сетуни ва б.)нинг кенг водийли морена ва флювиогля-циал текисликлари чегараси ичида ўрнашган. Сувайирғичлар (шу жумладан, «етти тепалик» — Кремль, Сретень, Тверь, Трёхгорка, Таган, Лефорт, Воробьёв тепаликлари)нинг бир оз кўтарилган қисмлари дарё водийлари ва жарликлар билан алмашиб боради. Рельефнинг энг юқори нуқталари Теплостан қирлари (бал. 254 м гача) кириб борган жан.-шарқ ва СмоленскМосква қирларининг жан. ён бағридаги Химки сув ҳавзаси худудида жойлашган. Шаҳарнинг шарқий, жан.-шарқий қисмлари Мешчёра пасттекислигининг ғарбий чеккасида ўрнашган. Москванинг марказий р-нларида қайта ишланган грунт, кўчалар ва ҳ. к. қолдиқларидан таркиб топган маданий қатламнинг қалинлиги 4—6 м (кўмилган жарликлар, кичкина сойлар, ҳовуз ва ботқоқликлар ўрнида 10—20 м)га етади. 100 дан зиёд сой, шу жумладан, Неглинная ер ости қувурлари орқали ўтказилган. Москва иқлими мўътадил континентал. Қиши мўътадил совуқ. Янв. нинг ўртача т-раси —10,2°. Ёзи иссиқ, июлнинг ўртача т-раси 18,1°. Шаҳар маркази т-раси чеккаларга нисбатан ўрта ҳисобда 1,5—2° юқори. Йиллик ёғин 540—650 мм (энг купи июль — авг. да). Россияда илк бор барпо қилинган Лось Ороли миллий боғи Москва ҳудудида жойлашган.
Москва тўғрисидаги дастлабки маълумот 1147 й. даги солномада берилган. Суздаль ва Буюк Киев князи Юрий Долгорукий анъана бўйича Москванинг асосчиси ҳисобланади. 1156 й. чамаси Боровицк тепалигида, Неглинная да-рёсининг Москва дарёсига қуйилиш жойида дастлабки қўрғонча ўрнида ке-йинроқ Кремль номини олган ёғоч-тупроқдан истеҳком қурилган (қ. Кремль). Владимир-Суздаль Русининг чекка шаҳри ҳисобланган. М. Черниговдан Киевга борадиган йўллар чорраҳасида шаклланган. 1237 й. да, мўғуллар босқини даврида, Ботухон қўшинларининг бостириб кириши натижасида Москва вайрон қилинди, лекин, тез орада қайта тикланиб кичикроқ удел князлигининг маркази бўлди. Князь Юрий Данилович (1303—25 й. ларда бошқарган) князликка ёрлиқ олган биринчи Москва князи бўлди. 14—15-а. ларда Москва рус ерларини бирлаштириш, мўғуллар зулмидан озод бўлишга қаратилган курашнинг ташкилотчиси, марказига айланди. Москва атрофида рус ерларининг астойдил бирлаштиришни бошлаган князь И. Д. Калитанинг (1325—40) фаолияти катта аҳамиятга эга бўлди. Тахм. 1326 й. да Москвага Владимир ш. дан Русь право-слав черкови митрополитларининг қароргоҳи кўчирилди. КнязьД. И. Донской (1359—89) даврида Москва мўғуллар зулмига қарши кураш марказига айланди. 1380 й. да Куликово майдонида мўғуллар қўшинини мағлубиятга учратган умумрус қўшини Москвада шаклланди. 15-а. охирида улуғ князь Иван III Васильевич (1462—1505) даврида Москва ягона Русь давлатининг пойтахти бўлди. 15-а. охири — 16-а. бошларида Кремлни қайта қурилиши, унинг ҳудудида Москва давлатининг бош соборлари — Успение, Архангельский ва Благовешчение қад кўтарди. 1547 й. да улуғ князь Иван IV Грозний (1533—84) подшо унвонини қабул қилди. Романовлар сулоласининг биринчи подшолари Михаил Фёдорович ва Алексей Михайловичларнинг ҳукмронлиги даври — нотинч йилларда ёқиб ташланган Москва янгидан қурилди. 1687 й. да Славян-грек лотин академияси очилди. 1708 й. да шаҳар Москва губернясининг маркази бўлди.
Россия пойтахтининг СанктПетербургга кўчирилиши (1712) билан Москва биринчи пойтахт, муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий марказ сифатидаги аҳамиятини саклаб қолди. Москвада императорларга тож кийгизиш маросимлари ўтказиб келинган. 1703 й. дан бошлаб подшо Петр I нинг ташаббуси билан «Ведомости» биринчи рус босма газ. нашр қилина бошланди. 17-а. охиридан шаҳарнинг ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланди. Изчилликб-н шаҳар бо-шқаруви органи сифатида Бурмистр палатаси, Ратуша, Магистрат, 1785 й. дан — Умумий ва Олти овозли Дума, ке-йинроқ (1870 й. да) шаҳар Думаси тузилди, 1812 й. даги уруш даврида Москва сент.-окт. ойларида Наполеон I нинг француз қўшинлари қўлида эди. Катта ёнғин шаҳар биноларининг 2/3 қисмини йўқ қилди. Французлар М. ни ташлаб чиқиб кетдилар. Саноат ва т. й. қурилишининг ривожланиши билан М. Россиянинг иқтисодий ва транспорт марказларидан бирига айланди. 1917 й. ноябрда шаҳарда большевиклар хркимияти ўрнатилди. 1918 й. 12 мартда пойтахт яна М. га кўчирилди. СССР ташкил қилингандан кейин (1922 й. 30 дек. да) Москва унинг пойтахти бўлди. 1929 й. дан Москва — Москва вилояти маркази. 1935 й. да Москвани биринчи Бош плани қабул қилинди. Ўша йили Москвада метрополитен ишга туширилди. 1941 й. дек. да немис қўшинлари Москва остоналарига етиб келди ва шаҳарни бомбардимон қила бошлади. Ке-йинроқ немислар чекинишга мажбур бўлди. 1945 й. 24 июнда Москвада Ғалаба Паради бўлиб ўтди. 1965 й. 8 майда Москвага қахрамон шаҳар унвони берилди. 1950-й. лар ўрталаридан шахарда кенг миқёсда уй-жой ва маданий қурилиш авж олди. 1980 й. да Москвада 22-олимпиада ўйини бўлиб ўтди. СССР қулагач, Москва (1991 й. 25 дек. дан) — РФ пойтахти.
Москвада авиация, ракета-космик, радиоэлектроника, приборсозлик сано-атларининг етакчи корхоналари жойлашган. Шунингдек, машинасозликнинг муҳим тармоқларидан станок-ас-бобсозлик (М. да Россия металл кесувчи станокларнинг 9,3% ҳамда асбоблар, темирчиликпресс ускуналари, саноат роботлари, автомат ва ярим автомат линиялар ва б.), турли электроника, автомобилсозлик (6,8% Россия юк автомобиллари ва 6,3% енгил автомобиллар) саноати ривожланган. Совиткич, компрессор ва кўтаргич (Россия лифтларининг 64%) ускуналар, подшипник, соатлар ва б. ишлаб чиқарилади, кимё саноати (шу жумладан, автомобиль шиналари, техник резина маҳсулотлари, бўёклар, маиший кимё моллари), нефтни қайта ишлаш з-длари мавжуд. Кора металлургия корхоналарида сифатли пўлатдан турли хил маҳсулотлар, қувурлар, металл буюмлар ишлаб чиқарилади. Москва — енгил, асосан, тўқимачилик (Россия ип газлама и. ч. нинг 5,9%, ипакнинг 9,4%, ҳамда жун газламалар) ва тикувчилик саноатининг анъанавий маркази. Полиграфия, озиқ-овқат (Россия қандолатпазлик маҳсулотларининг 22% ҳамда кўпгина тамаки маҳсулотлар) саноатлари бор. АМО «ЗИЛ», АЗЛК автомобиль з-ди, «Москва подшипники» ва авиация корхонаси ишлаб турибди. Шаҳардан турли йўналишларда т. й. линияси кетган. Ҳар куни Москванинг 9 та т. й. вокзали орқали 2 млн. га яқин йўловчи келиб-кетади. Москвада 3 йирик даре порти (Ғарбий, Шим. ва Жан.) бор. Москва 13 автойўл орқали Россиянинг йирик шаҳарлари, узоқ ва яқин хориж давлатлари билан боғланган. Москва мамлакат ҳаво йўлларининг энг йирик тугунидир (Шереметьево, Домодедово, Внуково, Биково аэропортлари). Москвада Россиянинг тўнғич ва энг катта масофага чўзилган (1999 й. да 160 станция) метрополитени мавжуд. Пойтахтда Россия ФА, Россия тиббиёт фанлари академияси, Россия қ. х. академияси, Россия таълим академияси, Россия бадиий академияси ва б. фаолият кўрсатади. 1000 дан зиёд и. т. институти ва конструкторлик бюролари ишлаб турибди. 80 дан зиёд олий ўқув юрти, шу жумладан, 13 ун-т мавжуд. Шаҳарда 140 дан зиёд профессионал театр бор, шулардан: Катта театр, К. С. Станиславский ва В. И. НемировичДанченко номидаги, Оперетта театрлари; драматик театрлар — Кичик театр, Москва Горький номидаги Москва бадиий академик те-атри, Евгений Вахтангов номидаги, В. Маяковский, Моссовет, Москва Ермолова номидаги, Россия Армияси Марказий театри, Таганкадаги, Кичик Бронний, Сатира, «Современник», А. И. Райкин номидаги «Сатирикон», С. В. Образцов номидаги Марказий қўғир-чоқ театри ва б. 2 цирк, консерватория, П. И. Чайковскийнинг концерт зали ва б. бор. Москвада «Мосфильм» кино-концерни ва б. киностудиялар жойлашган. Москва мамлакат теле – ва радиоэшиттириш тизимининг маркази, бу ерда машҳур Останкино телеминораси мавжуд.
Москвада 70 дан зиёд музей бор. Улар орасида А. С. Пушкин номидаги тасвирий санъат музейи, Тарихий музей, Политехника музейи, Кремлнинг Қурол-аслақа палатаси, А. В. Шчусев номидаги меъморлик музейи, Москва тарихи музейи, А. А. Бахрушин номидаги Театр музейи, Адабиёт музейи, В. М. Васнецов уймузейи, М. Горький, М. Ю. Лермонтов, А. Н. Островский, А. С. Пушкин, Л. Н. Толстой, М. И. Цветаева, А. П. Чехов, Ф. И. Шаляпин музейлари ва б. мавжуд.
Москванинг эски қисми радиалҳалқа щаклидаги тузилишга эга. Москванинг тарихий маркази — Москва Кремли ансамблидир, унинг ёнида Кизил майдон, Василий Блаженний ибодатхонаси жойлашган. Сакланиб қолган едгорликлар орасида — Коломенскоедаги Вознесение черкови, монастирлар меъморий мажмуаси (Андроников, Донской, Свято-Данилов, Новодевичьий, Симонов ва б.), қўрғонлар ансамбллари (Кусково, Останкино, Кузьминки, Царицино ва б.), 17-а. черков ва айрим бинолари, 18-а. — 19-а. ларнинг 1-ярмидаги классицизм услубидаги турар жой ва жамоат бинолари — Пашков уйи (ҳоз. Россия давлат кутубхонаси биноси), Олий Мажлис биноси, Москва университетининг эски биноси, Катта театр бор. 1920—70 й. ларда Москва маркази ва йирик магистраллар қайта тикланди (бу жараён давомида кўпгина нодир тарихий ва меъмории едгорликлар бузиб ташланди). 50-й. лар ўрталаридан замонавий лойиха бўйича катта шаҳар р-нлари қурилди, янги микрорайон ва йирик жамоат иншоотлари, баланд бинолар (шу жумладан, Воробьев те-палигидаги ун-т), Лужникидаги Марказий стадион мажмуаси, Кремлдаги съездлар саройи, Янги Арбат ансамбли, олимпия объектлари барпо қилинди. 1990-й. лар бошларидан кўпгина меъмории ва тарихий едгорликлар (шу жумладан, Исо пайғамбар ибодатхонаси) таъмирланмоқда. Поклонная тепалигидаги Зафар боғи мемориал мажмуаси ва Манеж майдонидаги савдо мажмуаси қурилди, Лужникидаги Марказий стадион таъмирланди, шаҳар ва унинг атрофи транспорт инфраструктурам яхшиланди. Москва атрофида РФ даги энг йирик шақар агломера-цияси вужудга келди. 2001 й. да Москва даги Добрининск майдонида Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди (ҳайкалтарош Ж. Миртожиев).