МОРЗЕ КОДИ, Морзе алифбоси — телеграф алоқада қўлланиладиган шартли белгилар тизими; нуқта ва тирелардан иборат. С. Морзе тужт. Ҳарбир ҳарфга муайян нуқта ва тирелар уйғунлашуви (комбинацияси) тўғри келади. Нуқта ва тирелар электр токи импульслари тарзида узатилади. Узатиладиган импульс — код жуда қисқа бўлиб, ҳар қайси белгини белгилашда элементлар сони ҳар хил (ўзгарувчан код) ёки бир хил (ўзгармас код) бўлиши мумкин. Код элементлари сонига қараб, 5 элементли, 6 элементли ва б. хилларга бўлинади. Морзе коди Морзе аппарати ёрдамида узатилади. Ўзгарувчан коддан камроқ, ўзгармас коддан кўпроқ фойдаланилади. Бунда нуқта ва тире ўрнида плюс (+) ва минус (—) белгилари ишлатилади. Морзе коди ҳозир асосан радиоҳаваскорлик алоқа тизимида қўлланилади (2003).