МОНУМЕНТАЛ РАНГТАСВИР

МОНУМЕНТАЛ РАНГТАСВИР — ранг-тасвиряинг меъморлик билан боғлиқ тури; биноларнинг ички қисми, шифтлари, қисман бинонинг ташқи томони деворларига ишланган тасвирлар. Монументал рангтасвир жамият ҳаётидан олинган муҳим воқеа ва ҳодисалар, чуқур фалсафий тушунчаларни акс эттиради. Узоқдан кўришга мўлжалланганлиги учун образларни умумлашма тарзда тасвирлашга, майда қисмлардан камроқ фойдаланишга қаракат қилинади. Ранглар ҳам бирмунча шартли олиниши мумкин.

Ишланиш усулига кўра, фреска, плафон ва намоён (панно)ларга бўлинади (яна қ Деворий рассомлик). М. р. қад. санъат тури бўлиб, ибтидоий одамларнинг ғор деворларига ишлаган расмлари (мас, Зараутсой расмлари ва б.) унинг илк намуналаридир. Қад. ва ўрта асрларда ниҳрятда ривожланди ва етакчи санъат турларидан бирига айланди. Қад. Миср ва Юнонистонда кенг ривожланди, кейинроқ Византия ва б. да ҳам Монументал рангтасвирнинг нодир намуналари яратилди. Айниқса Уйғониш даврида ўзининг қақиқий ривожланиш босқичига эришди. Микеланжелонынг Ватикан саройига ишлаган деворий расмлари, Веро-незенинг композициялари шу даврнинг нодир ёдгорликларидир. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда бу санъат қад. ва ўрта асрлар даврида ривожланди. Бу даврда шоҳлар, зодагонларнинг уйлари, сарой ва ибодатхоналар кўп шаклли, ҳаракатга бой рассомлик асарлари билан зийнатланди (Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, Афросиёб ва б.), Те-мур ва темурийлар даврида ҳам Монументал рангтасвирнинг ажойиб намуналари яратилган.

Ўзбекистонда Монументал рангтасвирнинг янги ривожланиш босқичи 20-а. 30—50-й. ларига тўғри келади. Шу йиллардан жамоат ва маъмурий биноларни безаш ривожланди. Ўзбекистон табиати, кундалик тур-муш, фан, меҳнат мавзуидаги композициялар яратилди, мумтоз ўзбек адабиётидан олинган сюжетларга расмлар чизилди (Навоий театри биноси деворларига ишланган намоёнлар; муаллифлари Ч. Аҳмаров, Ў. Тансиқбоев, В. Чепраков ва б.). 60—80-й. ларда ҳам Монументал рангтасвирда юксак даражадаги асарлар яратилди. В. Жмакин, Қ. Соипов, Б. Жалолов, И. Липене, В. Бурмакин ва б. нинг фреска, мозаика, витраж ва б. асарлари юзага келди. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейинги йилларда Монументал рангтасвир янги миллий мазмунмавзулар билан бойимоқда (Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи ва б.).