МОНИЙЛИК — 3-а. да Эронда вужудга келган дин. Асосчиси Моний. М. ко-инотда нур билан зулмат, руҳий асос б-н моддий асос, яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги ўзаро курашни эътироф этишга асосланади. Hyp, руҳий асос, яхшилик оламида худо, иккинчисида — шайтон (иблис) ҳукм суради. Монийликка кўра, икки олам кураши фалокат билан тугайди, натижада моддий асос олами ҳалокатга учраб, руҳ озодликка чиқади. Монийлик таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёсидир. Инсон 2 унсур (руҳ — нур фарзанди, жисм — зулмат фарзанди)дан иборат мавжудот бўлгани учун зулмат кучларига қарши курашда нур кучларига ёрдам бера олади. Моний само нури элчиси ҳисобланган. Монийликда зардуштийлик ва христианлик ғоялари мавжуд. Монийлик дунёнинг кўп мамлакатларига, жумладан, Италиядан то Хитойга қадар тарқалган. 8-а. да Уйғур хонлигида ҳукмрон динга айланган. Монийлик 8 — 9-а. ларда ислом тарафдорларининг таъқибига учради. Кейинчалик Европа ва Осиёда барҳам топди. Хитойда у 14-а. га келиб тақикданди.