МОЛДАВАН ТИЛИ — роман тилларидан бири, Молдавия Республикасида ва унга қўшни давлатларда тарқалган; 3 млн. га яқин киши сўзлашади. Шевалари шим.-ғарбий, шим.-шарқий, марказий ва жан.-ғарбий гурухдарга ажратилади. Молдаван тили румин тилига яқин бўлиб, грамматик хусусиятларига кўра, бир-бирига ўхшайди; фақат адабий меъёр соҳасида, хусусан, фонетикада (талаффуз жонли тилга яқин) ва лексикада (рус тилидан ўзлашган сўзлар кўп) баъзи тафовутлар кузатилади. Молдаван тилида 4 артикль, лабланмаган унлилардан Ы, Э, дифтонглар, 2 та грамматик жинс категорияси мавжуд. Адабий Молдаван тилининг шаклланиши 16 — 17-а. ларда бошланиб, 19-а. нинг 2-ярмида ниҳоясига етган. Ёзуви 19-а. гача славян алифбоси (кириллица), 19-а. дан рус алифбоси асосида (1932—39 йларда лотин графикаси амшвда бўлган). 1989 й. да лотин алифбоси асосидаги ёзувга ўтиш ҳақида қарор қабул қилинган.