МОЛАМЬЯЙН, Моулмейн — Мьянмадаги шаҳар. Мои миллим вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 250 минг кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Йирик т. й. станцияси. Андаман денгизининг Моутама қўлтиғи со-ҳилидаги порт (асосан, ўрмон маҳсулотларини четга чиқариш учун мўлжалланган). Тахта тилиш, шоли оклаш, кема таъмирлаш корхоналари, тўқимачилик ф-калари бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Балиқ овланади.