МОЗАНДАРОНЛАР

МОЗАНДАРОНЛАР — Эрон (Мозандарон остони)даги халқ. 2,2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Эрон тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари — шиа мусулмонлар. Тоғлиқ туманларда қабилавий одатлар сақланган. Йирик қабилалари: кадикулоҳи, палани. Ҳоз. форсларга сингиб кетмоқда. Деҳқончилик (шоли, бугдой), чорвачилик (қўй, эчки) билан шуғулланади.