МОДЕРАТО (итал. moderato — мўътадил) — мусиқада аллегро ва аллегретто ўртасидаги суръат (одатда, «аллегро модерато»нинг қисқартирилган шакли сифатида тушунилади). Баъзида «Модерато»га мустақил, аллегретто ва андантино ўртасидаги суръат маъносида ҳам қаралади.