МИС ТАНГАЛАР

МИС ТАНГАЛАР — мисдан зарб қилинган қадимги танга пуллар. Шарқда мисдан турли нарсалар ясаш мил. ав. 4минг йилликдан бери маълум. Мис тангалар мил. ав. 8-а. нинг охири —7-а. нинг бошларида Қад. Лидия давлатида пайдо бўлган, Ўрта Осиёда мил. ав. 4-а. дан бошлаб муомалага кирган. Афросиёб ҳудудида Салавкийлар давлати подшоси Антиох 1 номи ёзилган Мис тангалар (мил. ав. 3-а.), Бухоро воҳасидан камончи тасвири туширилган майда Мис тангалар (мил. ав. 4-а.) топилган. 4-а. да Сугдиёна ва унга тобе ерлардаги аҳоли М. т. дан фойдаланган. 7-а. ўрталарида Сугдиёна давлатида 1 кг мисдан ўртача 425 танга, 8-а. ўрталарида эса 1 кг мисдан ўртача 963 танга зарб қилинган. Афросиёбни археологик қазишлар вақтида турли даврларга оид Мис тангалар хазинаси топилди. Мис тангалар кумуш тангаларга қўшимча си-фатида ишлатилган.

Ад.: Смирнова О. И., Каталог монет с городища Пенджикент, Мис тангалар, 1963; Смирнова О. И., Очерки из истории Согда, Мис тангалар, 1970.