МИРОҚИ — Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги шаҳарча (1986 й. 27 майдан). Вилоят маркази (Қарши ш.)гача 127 км, туман марказигача 16 км. Яқин т. й. станцияси — Китоб (29 км). Аҳолиси 7,9 минг киши (2002). Шаҳарчада маҳаллий саноат корхоналари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, умумий таълим мактаби, касб-хунар, мусиқа мактаблари, кутубхона, клуб, касалхона, санаторий бор. Аҳолиси Мироқи каналидан сув олади.