МИРМУҲАМЕДОВ Қодир Мирқосимович

МИРМУҲАМЕДОВ Қодир Мирқосимович (1920.10.12, Тошкент) — таржимон ва киносценарийчи. Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1999), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1981). 2жахрн уруши қатнашчиси. Тошкентдаги кечки педагогика ин-тини тугатган (1950). Ўзбекистон радиоқўмитасида катта муҳаррир (1956— 58). Ўзбекистон телевидениеси адабиёт тахририятида бош муҳаррир (1958—59). Ғафур Ғулом номидаги нашриётда таржима бўлими бошлиғи (1959—61), «Узбекфильм» киностудиясида сценарий бўлимида муҳаррир, дубляж гуруҳида бош муҳаррир ва бадиий раҳбар (1961— 89). Мирмуҳамедов таржимонлик фаолиятини 1951 й. да болалар учун эртак ва ҳикоялар таржима қилишдан бошлаган. Биринчи йирик таржимаси индонез ёзувчиси Абдул Муиснинг «Сурапати» (1958) романидир. Шундан кейин у жаҳонга таникли ёзувчилар Жек Лондоннинг «Мартин Идеи» (1968), Рабиндранат Тагорнинг «Хонадон ва жаҳон», «Сўнгги достон» (1973). Максим Горькийнинг «Клим Самгиннинг ҳаёти» (2, 3қисм, 1974 — 75), Кришан Чандарнинг «Бир қизга минг ошиқ» (1976), Ж. Боккаччонинг «Декамерон» (1978—79), Виктор Гю-гонинг «Бюг Жаргаль» (1982), М. Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» (1987), Гомернинг «Илиада» (1988) асарларини рус тилидан ўзбек тилига таржима қилган. Мирмуҳамедов булардан ташқари, чет эл ёзувчиларининг қатор драмаларини, кўплаб, бадиий фильмларни ҳам ўзбек тилига таржима қилган.