МИРЗОЕВ Абдулғани Муҳаммадович

МИРЗОЕВ Абдулғани Муҳаммадович (1908.12.12, Китоб тумани — 1976.16.8, Душанба) — тожик адабиётшуноси. Тожикистон ФА акад. (1957), филол. фанлари д-ри (1957), проф. (1960). Тожикистонда (1959) ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1966). Ленинград унти шарқшунослик ф-тини тугатган (1939). Душанба унтида тожик адабиётидан даре берган. СССРнинг Эрондаги элчихонасида ишлаган (1942—44). Тожикистон ФА Шарқ қўлёзмаларини каталоглаштириш билан шуғулланган (1945 й. дан). Мирзоевнинг асосий тадқиқотлари 15-а. дан кейинги форстожик адабиётига тааллукли. Сайидо Насафий (1947), Мулҳам Бухороий (1948), Сайфи Арузий (1955) ҳақида и. т. лари бор. Тожик адабиёти тарихи, хусусан, Рудакий, Камол Хўжандий, Абдураҳмон Жомий, Биноий, Малеҳо Самарқандий, Аҳмад Дониш ва б. ҳаёти ва ижоди ҳақида илмий асарлар ёзган. М. Шарқ халқларининг адабий алоқаларини ўрганиш масаласида изланишлар олиб борган.