МИРАЛИЕВ

МИРАЛИЕВ Туроб (1872 – Тошкент — 1951) — лаганпаз кулол, Тошкент кулоллик мактабининг йирик намояндаси. Кулолликда лаган ясаш ва уни безашда («Туроб лаганпаз» номи б-н) машҳур бўлган. Отаси уста Мирвалидан ҳунар ўрганган. 1923 й. дан «Жо-нон» артелида кулол, сўнг Тошкент бадиий ўқув и. ч. к-тида бош уста бўлиб ишлаган. Миралиев яратган буюмлар безаги ўзига хос, ўсимликсимон нақшлари нафис ва жозибали, лаганлар безаги мужассамоти марказига турли тасвирлар (кишилар қиёфаси ва б.)ни жойлаштирган; чизма гул солишнинг ўзига хос услубини ривожлантирган. Миралиевнинг асарлари республика ва чет мамлакатлар кўргазмаларида (жумладан, Париж халқаро кўргазмасида Кумуш медаль ва диплом б-н) баҳоланган.