МИНГБУЛОҚ ТОҒИ — Қоржонтов тизмаси таркиби (Тошкент вилояти) даги тоғ. Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасида жойлашган. Бал. 2823 м гача, Қоржонтов тизмасининг энг баланд жойи ҳисобланади. Тоғ кучли парчаланган. Альп типидаги рельефга эга. Юқори палеозой даврининг интрузив ва метаморфик жинсларидан тузилган. Жигарранг тупроқларда сийрак арчазорлар ва турли ўтли буғдойиқзорлар тарқалган. Альпинист ва тоғ сайёхдарининг баландликка кўтарилиш бўйича машқ қиладиган жойи.