МИНА (франц. mine) — I) портловчи модда заряди. Бошқариладиган (сим, радио орқали портлатиладиган) ва бошқарилмайдиган (бевосита таъсир натижасида портлайдиган) турлари бор. Тузилиши ва вазифасига кўра, денгиз миналари, танкка қарши М., пиёдага қарши Мина, транспортга қарши Мина, объектларни портлатувчи Мина, мина-тузоқ ва махсус (ер ости конлари, бу-рғилаш қудуқларида қўйиладиган) Минага бўлинади. Танкка қарши (портловчи моддасининг оғирлиги 5—7 кг) ва пиёдага қарши (портловчи моддасининг оғирлиги 75—200 г) Миналар босим кучи ёки тортиш кучи таъсирида портлайди. Транспортга қарши Мина йўлларга қўйилиб, устидан транспортлар юриб ўтаётганда портлайди. Объектни портлатувчи Мина лардан турли иншо-отларга шикает етказишда фойдаланилади. Мина-тузоқ ва махсус Мина кишида қизиқиш уйғотадиган ҳар хил буюм, қурол-яроғ, озиқ-овқат ва б. ларга беркитиб қўйилади;
2) миномётлардан отиладиган юпқа деворли снарядлар. Осколкали, фугас, фугас-осколкали, тутун тарқатувчи, ёндирувчи, ёритувчи ҳамда ўқувмашқ хилларга бўлинади.