МИЛЛЕР (Miller) Мертон (1923.16.5, Бостон) — америкалик иқтисодчи. Жон Гопкинс унтида иқтисодиёт д-ри илмий даражасини олган (1952). Чикаго унти қошидаги Олий бизнес мактаби проф. (1961), Эконометрика жамияти аъзоси, Америка молия ассоциацияси президента (1976). Миллернинг асосий илмий фаолияти хусусий корпорацияларнинг молия муаммоларини, 1980*-й. ларнинг бошларидан молиявий харажатлар, қимматли қоғозларни иқтисодий ва маъмурий тартибга солиш муаммоларини тадқиқ этишга бағишланган.
«Дивиденд сиёсати, иқтисодий ўсиш ва акциялар қийматини баҳолаш» (1961) асарида мувозанат шароитларида дивиденд сиёсати фирма қийматига таъсир кўрсатмаслигини исботлади. Нобель мукофоти лауреати (1990; Г. Марковиц ва У. Шарп билан биргаликда).
Ас: Сколько стоит фирма? Теорема ММ., М, 1999.