МИКРОФОТОМЕТР, микроденситометр — фотосуратларнинг оптик зичлигини ўлчайдиган асбоб. Оддий ва автоматик равишда қайд қиладиган хиллари бор. Биринчисида фотосурат (спектрограмма) микроскопик объективда 6—30 марта катталаштирилади. Спектрограмманинг қорайган қисмидан ўтиб, селенли фотоэлемен-тга тушувчи нур ўзгарувчан тирқишдан экранга проекцияланади. Тирқиш устидаги ярим шаффоф шишага туширилган зичлик шкаласи ёрдамида ўтка-зувчанлик коэффициенти аниқланади. Автоматик қайд қиладиган хилида қорайганлик даражасини ифодаловчи чизиқ автоматик равишда чизилади Микрофотометрнинг изофотометр (эквиденситометр), микроспектрофотометр ва б. махсус турлари мавжуд. Австрономик фотографияда, оптик усул билан товуш ёзишда, спектроскопия, рентгенограмма ва б. да ишлатилади.